Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қасим-Жомарт Тоқаев ўзининг илк давлат ташрифини Ўзбекистонга амалга оширади

Қозоғистоннинг янги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу унинг илк давлат (ва иккинчи хорижий) ташрифи. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг илк хорижий ташрифи Россияга апрель бошида бўлган.

Қўйида minbar.uz давлат ташрифларининг турлари ҳақида батафсил маълумот берибди.

Ташрифларнинг таснифи: ҳар бир мамлакат ички қонунчилиги ва миллий анъаналарига қараб, ўз ташрифлар таснифига эга. Лекин, нуфузига қараб, ташрифларнинг қуйидаги турлари барча мамлакатларга хос:

1. Давлат ташрифи
2. Расмий ташриф
3. Ишчи ташриф
4. "Галстукларсиз" учрашув
5. Норасмий ташриф
6. Йўл-йўлакай ташриф

Делегация ёки арбобнинг юбилей тадбирлари ёки бошқа тантаналар муносабати билан ташрифи.

Давлат ташрифи – икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг энг олий шакли бўлиб, бир неча жиҳатлари билан фарқланади:

1. Ташриф ҳар бир президент, бош вазир (реал ҳокимиятга эга бўлса), парламент раиси (агар у давлат раҳбари саналса), монарх томонидан фақат бир марта амалга оширилади. Агар давлат раҳбари лавозимига қайта сайланса ҳам, унга иккинчи давлат ташрифи берилмайди.
2. Бу танишув ташрифи бўлиб, унинг доирасида олий даражадаги персоналар ўртасида алоҳида ишончли ва шахсий муносабатлар ўрнатилади, ҳар ҳолда улар бундан буёғига биргаликда ишлашларига тўғри келади.
3. Бошқа ташрифларга қараганда кўпроқ тадбир ва маросимларда иштирок этишга тўғри келади;
давлат раҳбарини вазирлар, парламент қўмита раислари, вилоят раҳбарлари (агар шунга эҳтиёж бўлса) ва тижорат тузилмалари вакилларидан ҳамда президентнинг рафиқасидан иборат катта делегация кузатиб боради.
4. Ҳужжатлар пакети имзоланади, уларнинг орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган ҳамда давлат раҳбарлари ўртасида шахсий ва давлат муносабатларини ўрнатувчи меморандум имзоланади.

"Тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади", – деб изоҳлайди ташрифдан мақсадни Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этадилар.