Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайта молиялаштириш ставкаси ошади(ми?)

– Инфляциянинг олдини учун қайта молиялаш ставкаси оширилади, банкларда кредит фоизлари ҳам кўтарилади, деган гаплар эшитдим. Шу тўғрими?

С.АШУРОВСамарқанд шаҳри.

– Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Монетар сиёсатнинг 2019 йил ва 2020-2021 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари" ишлаб чиқилиб, 2018 йил 3 декабрда www.cbu.uz веб-сайтида эълон қилинди.

Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари дастурий ҳужжат ҳисобланиб, у жорий макроиқтисодий ҳолат ва ташқи иқтисодий вазият таҳлили, шунингдек, ташқи ва ички шароитларнинг ривожланиш прогнозлари асосида ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат ўз ичига ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг мақсад ва тамойиллари, пул-кредит соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили ва кутилаётган натижалар, макроиқтисодий ривожланиш сценарийлари ҳамда ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсати инструментларини такомиллаштириш чораларини қамраб олган.

Ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг муҳим вазифалари сифатида инфляция даражасини пасайтириш ва инфляцион таргетлаш режимига ўтиш учун асос яратиш, шу жумладан пул-кредит сиёсати инструментлари ва трансмиссион механизмларини ривожлантириш каби вазифалар белгилаб олинди.

"Монетар сиёсатнинг 2019 йил ва 2020-2021 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"да 2019 йил учун 26 январь, 20 апрель, 20 июль ва 19 октябрдаги бошқарув йиғилишларида Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиши белгиланган.

2019 йил 26 январь кун Марказий банк бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Қайта молиялаш ставкаси 2017 йил 28 июнда 9 фоиздан 14 фоизга, 2018 йил 25 сентябрда 14 фоиздан 16 фоизга оширилган эди.

 Шерзод СУВОНҚУЛОВ,

Марказий банк вилоят бош бошқармаси

статистика бўлими бошлиғи.