Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Қидирувдаги жиноятчи профилактика тадбирида ушланди

Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.К. босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун 2018 йил ноябрь ойидан буён ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирилаётган эди.

Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хабар беришича, вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари давомида жиноятчи ушланган.

Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сонли ИИБ профилактика инспектори Н.Исрофилов А.К.ни Самарқанд шаҳар Темирйўл вокзали ҳудудида қўлга олган.