Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда 6 нафар боғча ходимида коронавирус аниқланди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида олти нафар боғча ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда 9 июнь куни мамлакатнинг COVID-19 га қарши кураш штаби хабар берди.

Штаб тақдим этган маълумотга кўра, айни вақтда мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли ёпилган боғчаларнинг қайта очилишига тайёрганлик кетмоқда. Шу сабабли барча боғча ходимлари коронавирус инфекциясига тест таҳлилидан ўтказилмоқда.

“Барча боғча ходимлари тест таҳлилидан ўтказилмоқда. Давлат эпидемиологик назорати марказлари барча мактабгача таълим муассасаларини очишга тайёрламоқда. Боғчалар барча талабларга жавоб бера олганидан сўнг уларнинг фаолияти тикланишига рухсат берилади”, дейилган штаб берган маълумотда.