Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган тиббий ходимлар сони 216 нафарга етди

Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 830 нафарга етди. Улардан 216 нафари тиббиёт ходимлари. Бу ҳақда 4 май куни мамлакатнинг COVID-19 га қарши курашиш республика штаби хабар берди.

“2020 йилнинг 4 май ҳолатига кўра, республика бўйлаб 35 нафар коронавирус билан янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Улардан 9 нафари – тиббий ходимлар. Шу тариқа Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг умумий сони 830 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 216 нафари тиббий ходимлар. Умумий ҳисобда 575 нафар бемор соғайди ва 10 нафар беморнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Мамлакатда 56 мингдан ортиқ коронавирусга тест таҳлили ўтказилди”, дея таъкидлади штаб вакили.