Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистонда яна фавқулодда ҳолат жорий этилиши мумкин

Қирғизистон COVID-19 инфекциясига қарши курашиш Бош штаби мамлакатнинг бир қатор туман ва шаҳарларида такрорий фавқулодда вазият ҳолати жорий этилиши эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 25 июнь куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди.

“Айни вақтда Чуй, Бишкек, Ўш вилоятлари ва Ўш шаҳрида вазият жудаям мураккаб бўлиб турибди. Бугун республика штаби йиғилишида такрорий фавқулодда вазият ҳолати жорий этилиши масаласи кўриб чиқилади ва барча омиллар ҳисобга олиниб қарор қабул қилинади”, деди вазир ўринбосари.

Сўнгги бир неча кундан буён Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан янги касалланганлар сони рекорд даражаларда ошмоқда. Жумладан, сўнгги кеча-кундузда мамлакат учун навбатдаги рекорд натижа – 228 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шу тариқа касалланганларнинг умумий сони 3954 нафарга етди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганидан буён жами 43 нафар ўлим ҳолати қайд қилинган, 2112 нафар бемор тузалган.