Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев тергов ҳибсхонасида очлик эълон қилди

Бу ҳақда 26 октябрь куни унинг адвокати Сергей Слесарев РИА Новости нашрига хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсхонасидан (МХДҚ) Бишкек шаҳрининг 1-тергов ҳибсхонасига ўтказилган.

МХДҚ ҳибсхонаси Қирғизистон махсус хизматлари биносида жойлашган. Одатда у ерда давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи, коррупцияда айбланган юқори лавозимли амалдорлар, пойтахт ва Чуй вилояти ҳудудида ҳар қандай жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган шахслар сақланади.