Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистоннинг собиқ президенти қамоқхона изоляторидан касалхонага ўтказилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев давлат миллий хавфсизлик қўмитаси қамоқхонаси изоляторидан “икки тарафлама пневмония” ташхиси билан касалхонага ўтказилди. Бу ҳақда РИА Новости нашрига давлат қўмитаси матбуот хизмати вакили маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, 29 июнь куни Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилаётганлигидан шикоят қилган. Шу сабабли ундан коронавирус инфекциясига таҳлил олинган. Таҳлил натижаси собиқ президентда COVID-19 инфекцияси йўқлигини кўрсатган.

“Ўша куннинг ўзида шифокорларнинг онлайн-маслаҳати ташкил этилди ва “икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилди. Шифокорлар хулосасига кўра, Атамбаев касалхонада стационар даволанишга ўтказилди”, дея таъкидлади давлат қўмитаси матбуот хизмати вакили.