Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қобулда портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Қобулда портлаш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканалига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек юздан ортиқ жабрланганлар ҳақида маълумот бор. Чоршанба куни эрталаб Афғонистон пойтахтининг Ғарбий қисмида кучли портлаш содир бўлди. Телеканалнинг “Твиттер” ижтимоий тармоғида чоп этилган суратда, бинолар устидан кўриниб турган тутун уюми акс эттирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль портлатилишидан мақсад, полиция бошқармаларидан бирини йўқ қилиш бўлган.  

Tolo News телеканалининг маълумотига кўра, бўлиб ўтган воқеанинг жавобгарлигини “Толибон” радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.