Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қобулдаги тўйда бўлиб ўтган қўпорувчилик ҳаракатига жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олди

17 август куни содир этилган портлаш натижасида 63 нафар одам вафот этди, 182 нафар одам жабрланди.

Шанба куни Қобулда тўй бўлаётган вақтда содир этилган террорчилик ҳаракти жавобгарлигини "Ислом Давлати” (ИШИД) террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.

17 август куни портлаш оқибатида 63 нафар одам ҳалок бўлди, 182 нафар одам жабрланди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, портлаш ўзини портлатиб юборган террорчи (худкуш) томонидан амалга оширилган.  

Афғонистон Президенти Ашраф Гани бўлиб ўтган воқеани қаттиқ танқид қилди ва хавфсизлик масалалари бўйича кенгаш ҳодисани таҳлил қилиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашдаги хатоларни келажакда бартараф қилиниши учун тезкор йиғилиш чақиртирилганини маълум қилди.