Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қон босимининг ошиб кетишига қарши курашиш учун энг яхши маҳсулотлар қайсилар?

Америкалик олимлар қон босими ошишидан азият чекадиганлар овқатланиш рационига қуйидаги маҳсулотларни қўшиш таклифи билан чиқди. Зеро, бундай неъматлар гипертонияга қарши яхши курашувчанлик хусусиятига эга экан.

Помидор шарбати. Босимнинг ошиб кетиши организмда натрийнинг кўпайиб кетиши билан боғлиқ. Калий эса унга қарши мувозанат ҳосил қила олади. Олимларнинг айтишича, айнан помидор шарбатини истеъмол қилиш организмда натрий меъёри кўпайиб кетишининг олдини олади.

Организмда натрийнинг йиғилиб қолиши юрак-қон томири ўтказувчанлигини ёмонлаштириб, аритмияга олиб келади. Боз устига, ёш ўтган сари натрий тез йиғила бошлайди.

Мутахассислар ёши катта инсон организми ҳар куни 3500 миллиграмм калий қабул қилиши кераклигини эслатиб ўтишди. Тадқиқотлар кам калий истеъмол қиладиганларда қон босими барқарор ўсиб боришини кўрсатди. Калийнинг бир кунлик нормаси эса бир стакан помидор шарбатида мавжуд. Помидорлар ушбу микроэлементларга бой бўлгани учун гипертонияга қарши курашишда энг яхши воситадир.

Йогурт. Шифокорлар босимни меъёрлаштириш учун ҳафтасига беш маротаба табиий йогурт истеъмол қилишни тавсия этишади. Ўз навбатида у гипертонияга қарши курашишда яқиндан ёрдам берадиган энг яхши маҳсулотлардан биридир. Йогурт таркибидаги калий қон босими ошишига олиб келадиган организмдаги ортиқча тузни ҳайдаб чиқаради. Қолаверса, у тана учун зарур бўлган кальций ва оқсилга бойдир.

Бундан ташқари, олимлар қон босими ошишига қарши курашишда қўл келадиган яна бир нечта маҳсулотлар номини санаб ўтишди. Улар: товуқ гўшти, мол гўшти, балиқ, банан, брокколи ва ёнғоқлардир.

Манба: Xs.uz