Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қонунлaр хaлқ мaнфaaтлaри учун хизмaт қилaди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлардан мақсад суд орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш механизмини замонавий давлатчилик талабларига мослаштириш ҳамда жамият эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, суд органлари фаолиятида одил судлов даражасини оширишдан иборат.

Айрим фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги етарли даражада эмаслиги ортидан имзоланаётган янги қонунларни нотўғри талқин қилиш ҳамда бу ижтимоий тармоқларда асосли ва асоссиз муҳокамаларни келтириб чиқармоқда. Бу эса қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Ваҳоланки, қонунларни халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва албатта, уларнинг адолатлилигини ва шаффофлигини таъминлаш аҳолининг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга ёрдам беради.

Президентимизнинг жорий йил 30 ноябрда “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги Фармони имзоланди. Ушбу фармон мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг сифат жиҳатдан янги даражага ўтганлигини англатади.

Ушбу фармонда учта асосий устуворлик ажратиб кўрсатилади - суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш кафолатларини ва одил судловни амалга ошириш даражасини кучайтириш.

Мазкур ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатнинг учинчи бандида амалдаги қонун ҳужжатларини янги мазмун-моҳият билан бойитишга тааллуқли муҳим масалалар акс этган. Уларни ҳал этиш муддати ҳам белгиланган. Яъни, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳамда фармон талабларини бажариш чоралари кўрилади.

Илҳом ҒУЛОМОВ

жиноят ишлари бўйича Қўшработ тумани суди раиси.