Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қоракўл халқаро математика мактаби тажрибаси Самарқанддаги ихтисослашган мактаблар фаолиятига тадбиқ этилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов бошчилигида таълим соҳасига масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда мактаб директорларидан бир гуруҳи Қоракўл халқаро математика мактаби тажрибасини ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 30 август куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Юртбошимиз Қоракўл халқаро математика мактаби эришаётган ютуқлар, педагоглар малака ва тажрибасини эътироф этиб, мактаб фаолиятини ўрганиш ва илғор тажрибаларини республика миқёсида оммалаштириш лозимлигини таъкидлаган эди. Қоракўлга борган самарқандлик таълим соҳаси ходимларининг асосий мақсади ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, Қоракўл халқаро математика мактаби фаолияти билан танишиш, тажрибасини Самарқандда ташкил этиладиган математика ва физикага ихтисослашган мактаб-интернат фаолиятига татбиқ этишдан иборат.