Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда шу кунгача 49 кишида коронавирус аниқланган

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шу пайтга қадар Қўшработда 49 киишида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 39 нафари йирик корхоналарда ишловчи ишчи-ходимлар орасидан аниқланган.

Бугунги кунда беморларнинг 46 нафари соғайган, 1 нафари туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида, 2 нафари уй шароитида даволанмоқда. Оғир аҳволдаги беморлар йўқ.