Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработлик мактаб ўқувчиларига академик дарс ўтди

ЎзМУ профессори, академик Бакиридин Зарипов ўзи туғилиб ўсган Қўшработ туманидаги 81- ва 82-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари  учун очиқ дарс машғулотлари ўтказди.

- Эсимни таниганимдан буён бувим мени табиатга меҳр қўйишга ўргатди, - дейди 81-мактаб ўқувчиси Диёра Ўринбоева. – Шунинг учун биология фанига қизиқдим. Бугун мактабимизга академикнинг келгани ушбу фанга бўлган иштиёқимни янада оширди. У кишининг ''Балиқнинг ҳазм қилиш органлари'' мавзусидаги 45 дақиқалик дарси бир умр ёдимдан чиқмайди. Келажакда Зариповдек фикрини ўқувчилар онгига пухта сингдира оладиган ўқитувчи бўлишни кўнглимга тугиб қўйдим.

Дилноза ҲАСАНОВА.