Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработликлар божхона постлари орқали қандай маҳсулотларни олиб киришяпти?

Бугун йўловчилар чегара божхона пости орқали юртимизга товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини ёки тақиқланган товарлар нималар эканини билишадими? Улар томонидан қандай камчиликларга йўл қўйиляпти?

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Қўшработдаги 88-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган давра суҳбатида ана шу саволларга жавоб берилди.

Давра суҳбатида маҳаллалар аҳли, ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этди ва уларга божхона постларида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳамда йўловчилар томонидан энг кўп йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ой давомида бошқарма томонидан 721 та қонунбузилиш ҳолати аниқланиб, 15 миллиард 704,3 миллион сўмлик товарлар ушлаб қолинган. Ҳисобот даврида 23 та жиноят ишлари қўзғатилган. Шунингдек, бошқарма томонидан йил бошидан жами 847 та ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари ўтказилган.

Тадбирда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” 24 соат давомида ишлаши йўлга қўйилганлиги эслатиб ўтилди.

Фарҳод Аҳроров,

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси

бош инспектор-суриштирувчиси.