Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистон ҳам АЭС қурмоқчи

Жанубий Кореянинг Korea Hydro & Nuclear Power (KHNP) компанияси Қозоғистонда АЭС қуриш мақсадида ўтказилаётган тендерга қўшилди. Бу ҳақида Yonhap агентлиги хабар тарқатди, деб ёзмоқда human.uz.

KHNP компанияси Қозоғистон ҳукуматини бу ҳақда 2 ой аввал огоҳлантирганди. Ҳозирда эса улар тендернинг расмий иштирокчиларидан биридир. Шунингдек тендерда АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Япония вакиллари ҳам иштирок этяпти. KHNP ҳозиргача БАА, Саудия Арабистони ҳам Чехия мамлакатларидаги лойиҳаларни амалга оширган.

Шуниси аҳамиятлики, Жанубий Корея ҳукумати АЭС қуриш компаниясига қарши сиёсат олиб боряпти. Бу уларни ишлатишда юзага келадиган хавфлар билан боғлиқ. Бироқ Кореяда АЭС ишлаб чиқарадиган энергия ўрнини буткул босадиган манбанинг ўзи йуқ. Умуман олганда, АЭС аксарият давлатларнинг асосий даромад манбаи саналади.

Маълумот учун: тендер ғолиби жорий йилнинг сентябрида эълон қилинади.