Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистон ядро қуроли тарқалишига мутлақо қарши

Қозоғистон Олий Мажлиси Ядро қуролини тарқатишга қарши халқаро Шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу Шартнома 2017 йилда БМТ нинг Нью-Йоркдаги бош штаб-кватирасида қабул қилинган. Шартноманинг қабул қилинишига сабаб дунёда ядро қуролларининг тарқалишига йўл қўймасликни ҳуқуқий тарафдан ҳужжатлаштириб қўйиш бўлган. Шу туфайли ҳам ушбу Шартномага қўшилаётган ҳар бир мамлакат парламенти уни ратификация қилиб қўйиши лозим бўлади.

Шартномада уни 50 та давлат парламенти ратификация қилганидан қонуний кучга кириши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ушбу Шартномага дунёнинг турли қитъаларидан 70 давлат қўшилган ва улардан 23 нафари шартномани ратификация қилган.