Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда чорва моллар экспорти тақиқланди

Қозоғистонда қўй, майда ва йирик қорамолларни экспорт қилишга тақиқ қўйилди. Бу чора киритилишига Қозоғистон гўшт иттифоқи қарши чиққанди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Айдарбек Сапаровга асосан хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда “ҳеч қандай норозиликлар йўқ”.

Сапаров бу чеклов гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг шаклланишига қандай таъсир қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Мен сизларни тинчлантирмоқчиман. Гўшт йўналишидаги давлат ёрдами, сут йўналишига қараганда кўпроқ эди. Буни фермерлар тушунишади. Бугунги кунда 156 минг бошга яқин қорамол экспорт қилинди. 2011 йилдан то бугунги кунгача биз қарийб 130 минг бош чет элдан зотдор чорвалар олиб келдик. Бир йил ичида 156 минг бош экспорт қилдик. Бу қандай рақам эканлигини тушунасиз?”, деди Сапаров.

Вазир ўринбосари кўп ишлар қилинганлигини таъкидлаб, шунинг учун чорва молларини ҳар қандай ҳолатда ҳам экспорт қилиш мумкин эмас.

"Бизнинг бугунги вазифамиз - қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш. Бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳа, Ўзбекистонда гўшт нархи 100-120 тангага юқори, шунинг учун бугун биз фермерларга субсидиялар қолдирдик. Барча фермерлар килограмм учун 200 тангадан олишади. Бу нархлардаги фарқдан кўпроқ", деб таъкидлади Сапаров.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари фермерлар "ҳеч қандай муаммога дуч келмайдилар", деб ишонтирди. Бир килограмм гўшт учун 200 танга миқдорида субсидия оладилар. Шу билан ички бозорни таъминлаш режалаштирилган.

"Бугунги кунда бу гўшт нархига ва ҳамма нарсага таъсир қилади", деди Сапаров.

Бироқ Сапаров ички бозорда гўшт нархлари кўтарилмаслигини аниқ айта олмади:

"Биз (гўшт) ишлаб чиқарамиз, дўконлар эса чакана сотади. Воситачилар бор. Мен юз фоиз кафолат беролмайман... Бугун ҳатто йўл ёпилди (қор бўрони сабабли). Етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар, қаердадир вақтинчалик ҳодисалар бўлиши мумкин. Нарх барқарор, декабрь билан солиштирилса, умумий ўсиш 0,5-0,7 фоизни ташкил этади. Шунинг учун гўшт ишлаб чиқаришни таъминлаймиз".

Чакана нархларни ушлаб туриш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо вазирлиги билан иш олиб боради. Аммо ҳокимиятлар бу ишни жойларда амалга ошириши керак.