Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 51 минг нафардан ошиб кетди

Қозоғистонда сўнгги кеча-кундузда 1376 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди, умумий касалланганлар сони 51059 нафарга етди. Бу ҳақда 8 июль куни мамлакатнинг коронавирусга қарши курашиш комиссияси хабар қилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, 6 июль ҳолатига коронавирус оқибатида 264 нафар ўлим ҳолати қайд этилган. Мамлакатда ўлим ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳар ҳафтада бир марта янгиланади. Шу билан бирга, мамлакатда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 16,9 минг нафардан ошди.

“Сўнгги кеча-кундузда 1376 нафар коронавирус ҳолати қайд этилди, улардан 529 нафарида касаллик аломатлари кузатилган ва 847 нафарида касаллик аломатлари кузатилмаган”, дейилган комиссия хабарида.