Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қулоқчин орқали мусиқа эшитманг

Олимлар 20-25 йилдан кейин рисоладагидек эшитадиган одамлар сони нафақат қисқариши, балки умуман қолмаслигини башорат қилишмоқда, деб ёзади “Мир новостей” (2020 й. 50-сон) ҳафтаномаси.

Аввало, ёшларнинг кўпчилиги қулоқчин орқали мусиқа эшитаётгани мутахассисларни ташвишга солмоқда. Фақатгина АҚШда 30 миллион киши уйда, кўчада, ишдаги шовқиндан эшитиш қобилияти ёмонлашганидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, кўпчилик дам олиш, шоу-томоша, шовқин-суронли мусиқадан қулоғи қоматга келаётганидан нолийди.

Калифорния университети олимлари яратган дори бу каби хасталикнинг олдини олади. Таркибида А ва Е витаминлар мавжуд антиоксидантлар эшитишни сақлайди, ҳатто тиклайди. Агар вирусли инфекция туфайли отит хасталиги пайдо бўлса, пиёзни майдалаб, бир неча қават докага уни ёйиб оғриган қулоққа боғлаш кифоя, дейди мутахассислар.

Т.Шомуродов тайёрлади.