Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қурилаётган 5 қаватли бинонинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

ФВВ Қарши шаҳрида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида юзага келган вазият тўғрисида бирламчи маълумотни тақдим эди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 июнь куни соат 21:30 да Қарши шаҳри, Ислом Каримов кўчаси “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган.

Бунинг оқибатида 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган.

Мазкур вазият юзасидан ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий  бошқармалари, шунингдек, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.

Айни вақтда ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.