Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қувончлар чексиз – божхоначи аёллар куч синашди

Божхона тизимида 8-март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида “Биз спорт билан ҳамнафас” шиори остида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақасида аёл ходимлар ғолиблик учун ўзаро беллашишди.

Унда спортнинг шашка, стол тенниси, арғимчоқда сакраш, дарс ва комплекс машқи турлари бўйича мусобақа иштирокчилари куч синашишди.

Шашка ва комплекс машқи турларида “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспектори С.Джалилова, стол теннисида Ф.Намозова, арғимчоқда сакрашда О.Абриева ва дарс мусобақасида эса бошқарманинг хизмат кўрсатувчи ходими Ш.Воҳидовалар биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Мусобақалар якуни бўйича бошқармада тантанали тадбир ташкил этилиб, ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.