Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Расул Кушербаев: “Ҳужжатлар эгилаяпти, бироқ сингани йўқ, чунки улар ҳали ҳам кучда”

Сўнгги ҳафталарда бузилавериб тренд даражасига чиқиб, “эгилиб” қолган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва талаблар:

- «Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир» (Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг 53-моддаси);

- «Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади» (Ўзбекистон Республикаси Конституциясиниг 54-моддаси);

- «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун;

- Президентнинг 01.08.2018 йилдаги  5495-сонли «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 2-3 бандлари;

- Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган  «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги низоми.

Халқнинг ишончини қозониб, ҳоҳиш иродасини ифода этаётган ҳужжатларни оёқости қилиб, “халқ хизматчиси”га айланаётганларга ва айниқса, айрим ҳокимларга кўчмас мулкидан айрилиб ҳаммасидан тўйиб юрганлар номидан махсус “ташаккурлар!”

Ҳужжатлар эгилаяпти, бироқ сингани йўқ, чунки улар ҳали ҳам кучда. Фақат номаълум вақтгача кўзлар кўр, қулоқлар кар. Шу боис, кўзлар очилгунча ҳурматли “бузувчи” ва “қурувчи”лардан қонунларни ўзлари каби ҳурмат қилишларини сўрардик(кўз очилса қонунлар бузилмайди). Зеро қонунга ҳурмат – халқга ҳурмат белгиси.