Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Регистон ансамбли директори мажмуани таъмирлаш учун мардикорларни жалб қилган

Бу ҳақда кеча Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида вилоятдаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этилиши масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда қайд этилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш мустақил дирекцияси директори Беҳруз Маъруфи мажмуасини таъмирлаш учун ҳеч ким билан келишмасдан, мардикор жалб қилган. Бу масъулиятсизлиги учун  вазифасига нолойиқ деб топилиб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисида юқори турувчи идораларга тақдимнома киритилди.