Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ректорларга саволингиз борми?

Бугун – 10 июль куни соат 20.00 дан бошлаб вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд” телеканалида Самарқанд вилоятидаги олий ўқув юртлари ректорлари ва қабул комиссиялар масъул котиблари, Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари ҳамда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида бевосита мулоқот ўтказилади.

2019-2020 ўқув йили учун қабул билан боғлиқ саволларингизни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида 233-96-07, 233-96-09 телефон рақамлари орқали йўллашингиз мумкин.