Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Республикамизнинг тажрибали шифокорлари беморларнинг уйларига бориб, саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг етакчи мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳлари томонидан Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларидаги барча тиббиёт муассасаларининг фаолияти таҳлил этилди.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари тиббиёт ходимлари ва беморлар билан суҳбатлашди, тўшакда ётиб қолган беморлар хонадонларида бўлиб, улар билан  мулоқот қилди ва амалий кўмак кўрсатилди. Улар ёрдамида бир кунда 400 нафарга яқин беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Жумладан, Олий Мажлис депутати Ж.Отажонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Каттақўрғон шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлиги, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси, кадрлар таъминоти, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш масалаларини ўрганди. Ишчи гуруҳ аъзолари Навбаҳор маҳалласида бўлиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари 14 нафар, республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия маркази шифокорлари 23 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари 10 нафар бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тўшакда ётиб қолган беморларнинг уйларига бориб, улар аҳволидан хабар олди ва уларни соғломлаштириш режаси тузилди.

***

Тойлоқ туманида эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримов бошчилигида республика ихтисослаштирилган терапия маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг малакали шифокорлари беморларнинг ҳолидан хабар олишди. Уларни тиббий кўрикдан ўтказди.

-  Бир неча йиллардан бери бўйин умуртқасининг 5-6 поғонаси шикастланиши оқибатида тўшакка ётиб қолганман? - дейди «Маданият» маҳалласида истиқомат қилувчи И гуруҳ ногирони Д.Ҳамидов. – Малакали шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанишим учун имтиёзли йўлланма беришди. Соғлигим тикланишида амалий ёрдам кўрсатаётган ташкилотчилардан миннатдорман.

Дилмурод ТЎХТАЕВ.