Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ризқдаги барака нималардан иборатлигини биласизми?

Исломий адабиётларда саҳиҳ манбаларга кўра бараканинг нималарда экани қуйидагича баён этилган:

  1. Таомни биргаликда ейишда барака бор.
  2. “Бисмиллоҳ” билан ейилган таомда барака бўлади.
  3. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор.
  4. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради.
  5. Қайноқ овқатда барака бўлмайди.
  6. Асалда барака ва шифо бор.
  7. Сиркада, сутда, хурмода барака бор.
  8. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди.
  9. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади.
  10. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади.
  11. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир.
  12. Боласиз уй баракасиздир.
  13. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом беринг.
  14. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради.
  15. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади.
  16. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади.
  17. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади.
  18. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади.
  19. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади.
  20. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади.
  21. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади.
  22. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади.
  23. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор.
  24. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади.
  25. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди.
  26. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади.

Улуғбек Султоновнинг 

"Ризқ ҳақида рисола" китобидан.