Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Роберто Карлос Тошкентга келди

Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга келди. Бразилия терма жамоаси билан ЖЧ-2002да бош соврин соҳиби бўлган, ЖЧ-1998да эса кумуш медал эгасига айланган 45 ёшли собиқ футболчининг ташриф режасига кўра, дастлаб ЎФА майдонида ёш футболчилар учун мастер-класс ташкил этилади.

Шунингдек, фахрий футболчилар иштирокида 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Р.Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп суради. Учрашувдан сўнг футболчи А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашиб, уларга совғалар тақдим қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Роберто Карлос Испаниянинг «Реал» жамоаси сафида эса уч маротаба Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиб, ЕЧЛда юздан ортиқ ўйинда майдонга тушган.