Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия қайси давлатлар билан авиақатновларни тикламоқда?

Коронавирус пандемияси туфайли узоқ танаффусдан сўнг Россия қатор мамлакатлар билан авиақатновларни тикламоқда.
Россия дастлаб Буюк Британия (Лондон), Туркия (1 августдан Анқара ва Истанбул, 10 августдан Анталия, Бодрум ва Даламан) ва Танзания (Занзибар ороли) мамлакатлари билан авиапарвозларни тикламоқда.

Маълумотларга кўра, халқаро рейслар тикланишининг иккинчи босқичида Мальдив ороллари ва Жанубий Кореяга ҳам самолётлар учишни бошлаши мумкин.
Шунингдек, туризм соҳаси экспертлари Тунис ва БААга ҳам авиақатновларнинг йўлга қўйилишини тахмин қилишмоқда.
Халқаро рейслар дастлаб фақат Москва, Санкт-Петербург ва Ростов-Дон шаҳарларидан амалга оширилади.