Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия терма жамоаси футболчилари судда қамоқ жазосини олишди

Москва шаҳар Пресненский туман суди Россия терма жамоаси футболчилари  Александр Кокорин («Зенит» жамоаси ўйинчиси) ва Павел Мамаев («Краснодар» жамоаси ўйинчиси) қамоқ жазоси тайинлади, деб хабар бермоқда kommersant.ru.

Кокорин 1 йилу 6 ой, Мамаев эса 1 йил 5 ой муддат қамоқ жазоси олдилар. Улар жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайдилар.

Суд уларни оммавий безорилик ва шахсларга жисмоний жароҳат етказиш бўйича айбдор деб топди.

Шунингдек, бу икки футболчи билан биргаликда безориликда айбланган Кокориннинг акаси Кирилл Кокорин 1 йил 6 ой ва унинг дўсти Александр Протасовицкий 1 йил 5 ой қамоқ жазоси олдилар.

Ушбу тўрт шахс, 2018 йил, октябрь ойида Москва шаҳрида оммавий безорилик уюштиради ва бир неча шахсларни аёвсиз дўппослайди. Жабрланувчилар, «Биринчи канал» бошловчиси Виталий Соловчук, Савдо-саноат департаментининг темир йўл ва автосаноат департаменти бошлиғи Денис Пак ва Саноат Бошқармаси директори Сергей Гайсин бўлишади.