Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда "Бевосита мулоқот"дан олдин Путинга 600 минг мурожаат йўлланди

Россияликлар Россия президенти Владимир Путинга ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган "Бевосита мулоқот"дан олдин, бир неча кун ичида 600 мингдан ортиқ мурожаат йўлладилар.

Бевосита мулоқот "Россия 24" телеканали орқали 20 июнь куни, Москва вақти билан 12:00 да бошланади.

Статистикага кўра, Путинга юборилган мурожаатларнинг 354.6 минги телефон қўнғироқлари орқали қилинган, 161 минг мурожаат смс орқали, 27.5 минг мурожаат эса почта орқали юборилган.

Шунингдек, Путинга moskva-putinu.ru сайти орқали ҳам савол йўллаш мумкин ва аллақачон 21 минг киши сайт орқали мурожаат йўллаган.

Хабар қилишларича, телефон қўнғироқлари орқали энг узоқ давом этган мурожаат 14 июнда бўлиб ўтган ва унда мурожаат қилувчи шахс ўз мурожаатини 4.5 соатда билдирган. Энг қисқа мурожаат эса 7 минут давом этган.

Россияликлар Путинга турли масалалар бўйича мурожаат қилаяптилар, савол йўллаяптилар. Мурожаатларнинг аксарияти турли муаммолар юзасидан бўламоқда. Мурожаатлар келиши давом этмоқда.