Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда ҳар тўрт кишидан биттаси озиқ-овқатларни тежай бошлади

Охирги бир йилда ҳар тўрт россияликдан бири 24 фоиз егуликларни  тежашга ўтгани, 29 фоизи эса саёҳатга боришни тўхтатганини айтган. Бу ҳақда "Ромир" тадқиқотлар холдинги ўтказган сўровномада маълум бўлган.

Фақатгина сўралганларнинг 17 фоизи ҳеч нарсада тежамкорлик қилмаётганини ва бунга ҳожати ҳам йўқлигини билдирган.

Аввалги йилларга қараганда Россияда тежамкорлик қилиш кўрсаткичи йилдан йилга ошиб бормоқда.

Масалан, 2016 йилда сўралганларнинг 11 фоизи тежамкорликка ўтганини маълум қилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 18 фоизга кўтарилди. 2018 йилда эса 24 фоизга чиқди.

Шунингдек, сўровномада баъзилар ресторанларга бормай тежамкорликка ўтганини билдирса, яна айримлар пардоз маҳсулотларини харид қилишда тежамкорликка ўтганини билдирган.

Учинчи ўринни кийим-кечаклар харид қилишда пул тежайдиганлар олишди. Сўралганларнинг 26 фоизи кийим-кечак сотиб олишда тежамкорликка ўтганини маълум қилган.

Ушбу сўровнома апрель ойида ўтказилган ва унда 1.5 минг ёши 18 ёшдан юқори бўлган фуқаролар қатнашган.