Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда коронавирусга қарши вакцинани оммавий ишлаб чиқариш муддати маълум қилинди

Россия оммавий равишда вакцина ишлаб чиқаришни камида 6 ойдан сўнг бошлайди. Бу ҳақда Москва физика-техника институтининг геном инженерияси лабораторияси (МФТИ) раҳбари Павел Волчков РИА Новости нашрига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, махсулотни барча стандартлар асосида ишлаб чиқариш учун тахминан бир йил вақт керак бўлади. Бу масалада ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш энг оғир жараён бўлади. Эҳтимол, қўшимча қувват ва инфратузилма барпо этиш зарур бўлиши мумкин.

“Агар тезкорлик талаб этилса, баъзи талабларга кўз юмилади. Аммо шунда ҳам камида 6 ой керак бўлади”, деди у.

Шу билан бирга, МФТИ раҳбарининг фикрига кўра, мамлакатда ҳар бир одамни вакцинациядан ўтказиш шарт бўлмайди. Сабаби, аҳоли орасида табиий оммавий иммунитет шакллана бошлаган.