Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда ўтказиладиган Ғалаба парадида қайси давлат етакчилари қатнашиши маълум қилинди

1945 йил 24 июнь куни Москва шаҳри Қизил майдонида дастлабки Ғалаба паради бўлиб ўтганди.

Кремль томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 24 июнь санасида Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида Ўзбекистон, Беларусь, Босния ва Герцеговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Сербия, Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари иштирок этади. Бундан ташқари, МДҲ ижро қўмитаси етакчиси Сергей Лебедев, ЕвроОсиё иқтисодий комиссия раҳбари Михаил Мясникович ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ “ОДКБ”) бош котиби Станислав Засьларнинг Россия пойтахтига ташриф буюриши кутилмоқда.

Яна таъкидланишича, Россияга таклиф этилган бир қатор давлат раҳбарларининг парадда иштирок эта олмасликларига ҳукумат тушуниш билан қарайди. Жумладан, Хорватия Президенти Зоран Миланович, АҚШ Президенти Доналд Трамп, Франция Президенти Эммануэл Макрон, Германия Канцлери Ангела Меркел ва Чехия Президенти Милош Земан узрли сабабларга кўра, байрам тантаналарида иштирок эта олмасликларини маълум қилишган.