Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда ўзбеклар икки ҳафтадан буён шифокорларга ош тарқатмоқда

Россиянинг Томск шаҳридаги ўзбек диаспораси вакиллари 50 килолик қозонларда икки ҳафта давомида ош тайёрлаб, коронавирус билан касалланган беморларни даволаётган шифокорларга етказиб бермоқда.

Мазкур ташаббусга 40 нафар кўнгилли жалб қилинган бўлиб, 11 та манзил бўйича 1600 киши учун ош, салат ва нон тарқатилган. Яна 2000 киши учун таом тарқатиш режалаштирилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, худди шундай эзгу ташаббус Россиянинг Омск ва Кемерово шаҳарларидаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан ҳам амалга оширилмоқда.