Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди.

COVID-19 пандемияси сабабли Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

Бундан сўнг марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштирмоқда.

Биринчи навбатда, аёллар, қариялар, ногиронлар ва ёш болаларга ёрдам кўрсатилади.

Шунингдек, марказ +79167977772 “ишонч телефони” орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз ёки “Саховат” ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

 
Сбербанк ОНЛАЙН - 4276 3800 8102 2647 Георгий Владимирович С.
 
 
Яндекс.Деньги - 410016004548150