Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиядан 150 нафар ўзбекистонлик автобусларда олиб келинмоқда

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ҳамюртларимизни Россия Федерациясидан олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетган эди.

Автобуслар белгиланган режага мувофиқ, ўз вақтида манзилга етиб борди. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Айни дамда Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлган автобуслар бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистонга кириб келади.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.