Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиялик меҳмонлар Самарқандни зиёрат қилди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигидаги делегация 8 март куни Самарқандга келди.

Самарқанд темирйўл вокзалида меҳмонларни вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди.

Делегация аъзолари Самарқанд билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Бу ерда буюк жаҳонгирнинг давлатчилик сиёсати, шавкатли юришлари ҳамда илм-фан, маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Дунёга машҳур Регистон майдони, бир неча дин вакиллари зиёрат қиладиган ХўжаДониёр мажмуаси ва бошқа тарихий обидалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Максим Орешкин Самарқанд дунёнинг энг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири эканлигини таъкидлаб, бу ерда аждодлардан мерос тарихий-маданий обидаларни асраб-авайлаш, кейинги йилларда шаҳарда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.

Б.МУСТАНОВ.