Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиялик олим «Спутник-V» вакцинасининг заиф жиҳатини айтди

Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник-V" вакцинасининг заиф томони уни технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш мураккаблигидадир. Ушбу муаммони соғлиқни сақлаш вазирлиги Сеченов университетининг трансляция тиббиёти ва биотехнология институти директори Вадим Тарасов билдирди, деб ёзади "Российская газета".

- Икки компонентли вакцинани оммавий ишлаб чиқариш учун мураккаб технологик ечимлар талаб қилинади, - деди у. - Шу муносабат билан, препаратни катта миқдорда ишлаб чиқариш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келмоқда. Икки компонентли ишлаб чиқариш – имкониятларга таъсир кўрсатмоқда. Гарчанд, технологик жиҳатдан вакцина анча мураккаб бўлса-да, лекин унинг хавфсизлигига шубҳа йўқ», деди олим.

Тарасов ушбу препаратнинг клиник синовларида қатнашгани ва унинг самарали эканлигига ишонч билдирди. Мутахассиснинг таъкидлашича, вакцина зарарли эмас. Шу жумладан, гипертония касаллиги бўлган одамларга ҳам. Вакцинани фақат яллиғланиш касалликларига чалинганларга қўллаш мумкин эмас.

Институт директори, шунингдек, эмлаш орқали одамни микрочиплаш (инсон имплантати - бу интеграл микросхемага ёки RFID (Radio Frequency IDentification) технологиясига асосланган қурилма) мумкинлиги ҳақидаги афсонани бекор қилди. Унинг таъкидлашича, «Спутник-V»да бундай таркибий қисмлар мавжуд эмас. Шунингдек, аввалроқ Россия Фанлар академиясининг Чумаков номидаги илмий маркази умумий вирусология бўлими бошлиғи Георгий Игнатьев ҳам танага чипни сездирмасдан киритиш мумкинлигини инкор этган эди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.