Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиялик профессор томонидан умуртқа поғонаси касалликлари билан оғриган беморлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 7- 12 февраль кунлари Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги Р.Р.Вреден номидаги травматология ва ортопедия илмий текшириш институтининг умуртқа поғонаси касалликлари ва нейрохирургия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори,  профессор,  Владимир Дмитриевич Усиков Самарқандга ташриф  буюради.

Ташриф давомида малакали шифокор В.Усиков томонидан умуртқа поғонаси касалликлари билан оғриган беморлар кўриги ва замонавий жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Тиббий кўриклар вилоят ногиронлар реабилитация марказида бепул амалга оширилади.