Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиянинг Самара областида 68 нафар ўзбекистонлик заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Самара вилоятида жойлашган «Кошелевский посад» корхонасида ишлайдиган 68 нафар Ўзбекистон фуқароси «номаълум моддадан заҳарланиш» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Корхона раҳбарияти берган маълумотга кўра, уларнинг барчаси қонуний равишда ишлайди ва меҳнат шартномасига эга. Иш берувчи Бош консулхонага Ўзбекистон фуқароларини даволаш билан боғлиқ барча молиявий харажатлар корхона ҳисобидан қопланишини маълум қилган.

Мазкур корхона ва ҳамюртларимиз даволанаётган тиббиёт муассасалари раҳбарияти билан алоқа ўрнатилган ҳамда вазият назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород области, Оренбург области, Пенза области, Перм ўлкаси, Самара области, Саратов области, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов области, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.