Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммитида 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда

Бу ҳақда 12 июнь куни ШҲТ Бош котиби Владимир Норов маълум қилди.

ШҲТ саммити 21-23 июль саналарида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ пандемия сабабли тадбир куз ойларига қолдирилди.

“Жорий саммитда 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда”, дея таъкидлади Норов журналистлар билан учрашувда.

ШҲТ – 2001 йилда Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилот. 2017 йил 9 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остона (Нур-Султон) шаҳрида ўтказилган саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон давлатларини ҳам киритиш тўғрисида қарор имзолади.