Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарада юз берган йўл транспорт ҳодисасида 3 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Россиянинг Самара вилоятида 17 июнь куни соат 19:00 да юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, барча жароҳатланганлар Тольяттидаги 5-шаҳар клиник касалхонасига олиб келинган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.