Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддан кимлар мукофотланди?

Самарқанддан кимлар мукофотланди?

 

Президентимизнинг 2020 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан билан тақдирланган юртдошларимиз қаторида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Камалова Диларом Туваловна – Жомбой туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Санаева Рахима Амирқуловна – Самарқанд шаҳридаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси.

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Якубова Гулчехра Уктамовна – Самарқанд шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси.

 

«Дўстлик» ордени билан

Раббимова Хулкар Раббимовна – Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси.

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Жураев Шухрат Нуруллаевич – Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд кўзмунчоғи» нодавлат мактабгача таълим муассасаси директори.

Ибодуллаева Дилором Муродуллаевна – Тойлоқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 11-А синф раҳбари, биология фани ўқитувчиси.

 

«Шуҳрат» медали билан

Одилов Камолиддин Салохиддинович – Каттақўрғон туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси.

Рахматов Лазизхон Темирхонович – Самарқанд шаҳридаги «Redbridge schools» нодавлат таълим муассасаси директори.

Рахматова Шахноза Исматуллаевна – Самарқанд шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси.

Тошпулатова Гулжахон Абдурафиковна – Самарқанд туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.