Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд” аэропортида божхона ходимлари ўқув-машғулоти ўтказди

“Самарқанд” халқаро аэропортидан кўплаб йўловчилар Ўзбекистон Республикасига кириб келишади. Йўловчилар ва уларнинг қўл юклари сифатли ва қисқа муддатда божхона назоратидан ўтказилади.

Бунда божхона ходимидан малака талаб қилинади. Божхоначиларнинг билим савиясини ошириш мақсадида “Самарқанд” аэропорти чегара божхона пости ходимлари иштирокида вилоят божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича махсус отряди билан ҳамкорликда назарий ва амалий ўқув-машғулоти ўтказилди.

Мазкур ўқув-машғулотни ўтказишдан кўзланган мақсад чегара божхона ходимлари томонидан фуқароларнинг юк багажи ва қўл юкларида портловчи моддалар топилиши билан боғлиқ тезкор вазиятлар юз берганда божхона ходимларининг тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳамда ҳамкорликдаги органларнинг тегишли хизматларини жалб қилган ҳолда биргаликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.

Бу каби ўқув-машғулотларининг ўтказилиши албатта ходимнинг малакасини ошишига ҳамда иш самарадорлигини яхшиланишига хизмат қилади.

Самарқанд вилоти божхона бошқармаси

ахборот хизмати.