Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат чет тиллар институти магистранти Германия Бундестаги дастурида иштирок этди

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан юртимиз 2020 йилдан бошлаб Германия Бундестаги «Халқаро парламент стипендияси» (IPS) дастурига киритилган.

IPS Бундестаг Президентининг ҳомийлигида олиб борилади ва 40 га яқин давлат вакилларининг Германияда 5 ойлик малака оширишини таъминлайди. Унинг иштирокчилари Германиядаги парламент тизими, қонун ҳужжатлари ва сиёсий қарорлар жараёни билан танишадилар турли семинар, учрашув ва амалий машғулотларда иштирок этадилар.

Дастур иштирокчилари Бундестаг томонидан Германия чет эл дипломатия ваколатхоналари орқали 30 ёшгача бўлган иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасидан танлаб олинади.

Жорий йилдаги IPS-2020 дастурида 36 мамлакатдан 106  нафар вакил иштирок этди.

Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилган танлов натижаларига кўра, Самарқанд давлат чет тиллар институти магистранти Жамшид Каримов, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси Маҳкам Ҳамидов ҳамда ушбу университетнинг юқори дипломатия мактаби бош мутахассиси Шаҳбоз Ёдгоровлар 2020 йил март-июль ойларида IPS дастурида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ушбу дастурда иштирок этди.

СамДЧТИ ахборот хизмати.