Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижлик талабалар қанча?

Маълумотларга кўра, Самарқанд давлат чет тиллар институтида фаолият олиб бориш ва семинар-тренинглар ўтиш учун ҳар ўқув йилида 50 нафарга яқин хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассислар таклиф қилинади.
Ҳозирги кунда 13 нафар чет эллик профессор-ўқитувчилар (1 нафар АҚШлик, 7 нафар хитой тили, 2 нафар корейс тили, 1 нафар араб тили, 1 нафар индонез тили, 1 нафар итальян тили мутахассислари) фаолият кўрсатмокда. 8 нафар хорижлик талаба турли йўналишлар бўйича таҳсил олмоқда.
Институт базасида ҳар йили германиялик ва кореялик талабалар учун “Ўзбек тили ва маданияти” ўқув курслари ташкил этилади. Мазкур ўқув курсига 2019 йил май ойида АҚШнинг Индиана университетидан 20 нафар талабани таклиф қилиш режалаштирилган.