Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар ДХМ 188 нафар абитуриентни рўйхатга олди

Бу йил абитуриентлар Тошкент давлат юридик университети, Қорақалпоқ давлат университети, Гулистон давлат университети, Фарғона давлат университети ҳамда Самарқанд давлат университети бакалавр таълим йўналишларига ўқишга кириш учун давлат хизматлари марказлари орқали ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги давлат хизматлари марказларида ҳам ушбу хизмат йўлга қўйилган. Абитуриентлар қимматли вақти ва маблағини тежаб, мазкур марказлар орқали рўйхатдан ўтмоқда.

–Шу пайтгача марказимиз орқали 188 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди, – дейди Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Азиз Собиров. – Уларнинг 133 нафари аввалги йилларда таълим муассасаларини битирган ёшлар, 5 нафари ногиронлиги бўлган шахслардир. Кейинги кунларда бундай хизматдан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар кўпаймоқда. Бунинг учун марказда барча зарур шарт-шароит яратилган. Фақатгина абитуриентларга хизмат кўрсатиш учун ходимлар ажратилган. Ҳозиргача энг кўп мурожаат Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан тушди.