Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими байрамни кўнгилдагидек ўтиши учун нима қилди?

Яқинда шаҳримизда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалига Самарқанд шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий йилнинг август ойидан бошлаб Регистон майдони атрофида ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказиляпти ва шу ҳудудда жойлашган уйлар бирма-бир назорат қилиб келинмоқда. Хонадон эгаларига тушунтиришлар берилиб, ҳар хил кўнгилсизликларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш учун ҳушёрлик билан ёндашиш кераклиги огоҳлантириляпти.

Шунингдек, Регистон майдонидаги гидрантлар (ер ости сув олгичлари) ҳам қайта таъмирланиб, байрамга масъул ходим ҳамда хизмат машиналари бириктирилди ва керакли техник-қурилмалар тегишли жойларга ўрнатилди.

Феруз Маҳматқулов,

Самарқанд шаҳар ёнғин хавфсизлиги

бўлими катта инспектори, капитан.